🇬🇧 Рақамлар ортидаги бир ҳикоя: оддий ишчидан менежергача
Сўнгги йилларда Буюк Британия ўзбекистонликлар учун хорижда меҳнат қилишнинг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда.
📊 Буюк Британиядан Ўзбекистонга келиб тушган жами пул ўтказмалари:
— 2024 йилда — 135,2 млн доллар;
— 2025 йилда — 98,4 млн доллар;
— 2026 йилнинг 7 ойида — 163,7 млн доллар.
Бу рақамлар ортида эса инсонлар, уларнинг ҳаракати ва ўзгарган ҳаёт йўли бор.
Шундай ҳикоялардан бири — андижонлик Шоҳжаҳонники.
У Миграция агентлиги орқали Буюк Британияга мавсумий дастур асосида оддий ходим сифатида борган эди. Интизоми, масъулияти ва ўзини кўрсата олгани туфайли бугун ўша хўжаликда менежерлик даражасигача кўтарилган.
Мавсумий бандликнинг ўзига хослиги ҳам шунда — йиллаб Ватандан узоқда қолиш шарт эмас. Бир неча ой хорижда, кейин яна оила бағрида. Ўзини яхши кўрсатганлар учун эса кейинги мавсум — янги имконият ва янги босқич.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration