Словакияда кара ҳайдовчиси сифатида фаолият олиб бориш учун иш берувчилар номзодларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини баҳоламоқда.
📊 Июль–август ойларида ўтказилган дастлабки танловларда иш берувчи билан суҳбат ва рус тили бўйича саралашда 480 нафар номзод иштирок этиб, уларнинг 323 нафари амалий имтиҳонларга жалб қилинди.
📌 Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларга Словакияда 1100 евро соф иш ҳақи, ётоқхона, ижтимоий пакет ҳамда иш берувчи билан тўғридан-тўғри меҳнат шартномаси таклиф этилмоқда.
Ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Словакия меҳнат бозорида тиббиёт ходимлари, ўрта тиббий персонал, қурувчилар, пайвандчилар ва электрикларга ҳам талаб юқори.
🎥 Словакиялик иш берувчининг Ўзбекистонда номзодларни тайёрлаш тизими, саралаш иштирокчилари ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрлари — видеода.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration