TGViewer
Migratsiya agentligi Migratsiya agentligi @uzmigration · 88.6K subscribers
Post #1209 72K
🎙 ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШЛАР УЧУН КАТТА ИМКОНИЯТ!

🇺🇿 Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва ватандошлар ўртасида “Ватан садоси” республика кўрик-танловига старт берилди.

🤝 Миграция агентлиги ҳамда Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур танлов миллий қўшиқчилик ва чолғу ижрочилиги санъатини тарғиб қилиш, истеъдодли юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижодий салоҳиятини намоён этишга хизмат қилади.

🎶 Агар сиз қўшиқ ижро этсангиз ёки миллий чолғу асбобларида маҳорат билан куй чалсангиз, ушбу танловда иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг.

🏆Муносиблар қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:
🥇 1-ўрин — 100 миллион сўм
🥈 2-ўрин — 80 миллион сўм
🥉 3-ўрин — 50 миллион сўм


📆 Аризалар июль ойи охирига қадар қабул қилинади.

Ғолиблар Маданият вазирлигининг маҳсус комиссияси томонидан аниқланади ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида тантанали равишда эълон қилинади!

📌 Танловда иштирок этиш тартиби:

1⃣ Аввало xorijdaish.uz платформасида рўйхатдан ўтинг;

2⃣ Шахсий кабинетиингиз орқали “Ватан садоси” республика кўрик-танлови учун ариза тўлдиринг ва иштирок йўналишини (қўшиқчилик ёки чолғу ижрочилиги) танланг;

3⃣ Ижро этадиган асарингиз номини киритинг;

4⃣ Жонли ижро қилинган видеони YouTube, Instagram, Telegram, TikTok, Facebook, VK, Odnoklassniki, Rutube ёки Google Drive платформаларидан бирига юкланг;

5⃣ Видео ҳаволасини (линкини) аризадаги «Видео ҳаволаси» майдонига киритиб, аризангизни юборинг.


👉АРИЗА ЮБОРИШ👈


🌍 Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, истеъдодингизни намоён этинг, миллий санъатимизни янада кенг тарғиб қилинг ва “Ватан садоси” республика кўрик-танловининг ғолиби бўлинг!

📢 Хабарни хорижда ишлаётган дўстингизга юборинг!
👉 @uzmigration
  • ❤ 70
  • 👍 22
  • 😍 6
  • 😴 6
  • 🍾 4
  • 👀 3
  • 🤷‍♂ 2
  • ☃ 2
  • 🏆 2
  • 🔥 1
  • 🥰 1
More from @uzmigration
  1. Sep 26, 2026🇺🇿🇧🇾 Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди Мигр…
  2. Sep 26, 2026Бир боланинг самимий сўзлари Президентгача етиб борди ❤️ Президентимизнинг Қорақалпоғистон…
  3. Sep 26, 2026#ҚийматингизниОширинг 🌍 ХОРИЖГА ИШЛАШГА КЕТЯПСИЗ. ТИЛНИ БИЛМАСАНГИЗ-ЧИ? «Ишламоқчи бўлган…
  4. Sep 26, 2026📌📌📌📌📌 РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида оғир аҳволда қолган,…
  5. Sep 26, 2026#худудий_филиал_фаолияти Сурхондарёда Германиянинг Premium Food Group компаниясида ишлаш у…
  6. Sep 25, 2026«WORKNET XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI» ЛИЦЕНЗИЯСИ ҚАЙТА ТИКЛАНДИ ❗️Миграция агентлигининг 202…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →