Термез шаҳрида ҳудудларда очилаётган биринчи “Ягона миграция маркази” иш бошлади.
💼 Марказ имкониятлари:
▪️ жахон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитади;
▪️ хорижий тилларни ўргатади;
▪️ халқаро сертификат олиш учун имтихонлар ташкил қилади;
▪️ ҳужжат ва виза масалаларида амалий ёрдам беради;
▪️ бепул консалтинг хизматларини кўрсатади;
🏢 Марказ инфратузилмаси:
▪️ 100 ўринли ўқув хоналари;
▪️ 18 ўринли музокаралар хонаси;
▪️ 50 ўринли танловлар зали;
▪️ бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатувчи фронт офис.
🌍 Хорижда ишлашни истаган ҳамюртлармиз учун муносиб ва юқори даромадли ишга чиқиш учун барча босқичлар ўзаро боғланган ушбу ягона экотизим:
✔️кадрлар рақобатбардошлигини оширади;
✔️ хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини таъминлайди;
✔️ ортиқча оворагарчиликларни бартараф этади.
📍 Манзил: Термиз шаҳри, Боғзор МФЙ, Маржон кўчаси 2 уй Миграция агентлиги вилоят филиали.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration







