TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.7K subscribers
Post #15326 6.8K
Наманганда боғча тарбияланувчисига жинсий зўравонлик қилгани айтилган қоровул қамоққа олинди

Наманган вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида беш ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабар юзасидан жиноят иши тергов қилинмоқда. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборотига кўра, ҳодиса 2026 йил 18 сентябрда содир бўлган. Хабар келиб тушгач, Учқўрғон тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари боланинг хонадонига бориб, вазиятни баҳолаган. Дастлабки баҳолашда бола юқори хавф даражасида экани аниқланган.

Марказ ички ишлар органлари ва тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда боланинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдидларни бартараф этиш чораларини кўрган. Ҳозир бола ота-онаси қарамоғида. Унга ва онасига психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қонун боғча раҳбарияти зиммасига ҳам мажбурият юклайди

2025 йил 15 майдан кучга кирган «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, таълим муассасаларида зўравонликнинг олдини олиш учун масъул шахслар тайинланиши керак. Раҳбарият эса зўравонликка имкон берувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиши, болалар учун хавфсиз муҳитни таъминлаши шарт.

Қонуннинг 27-моддаси зўравонликдан жабрланган ёки шундай хавф остидаги болалар ҳақидаги фактлар аниқланганда ваколатли органлар ва ички ишлар органларига дарҳол хабар беришни талаб қилади.

Шу нуқтаи назардан, мазкур ҳолатда муассасада болалар назорати қандай ташкил этилгани, хавф ҳақида аввал сигналлар бўлган-бўлмагани ва масъуллар қачон хабардор бўлганини ҳам ўрганиш зарур.

Бу саволлар гумонланувчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш билан бирга, бошқа болалар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам аҳамиятли.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 🤬 48
  • 😱 9
  • ❤ 7
  • 👍 2
  • 👏 1
  • 🤯 1
More from @uzdiplomat
  1. Sep 24, 2026🔴Taftish.uz раҳбари 10 йил 6 ойга, журналисти 4 йил 1 ойга қамалди Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдура…
  2. Sep 24, 2026🔴Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 миллион 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумк…
  3. Sep 24, 2026🔴АҚШ ЕХҲТ кузатувчиларини сайловга таклиф қилмади ✔️Шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон тарихида…
  4. Sep 24, 2026🔴 Андижонда аёллар бандлигига 20 миллион доллар: 3 минг онани ишга қайтаришга нима тўсқин…
  5. Sep 24, 2026🔴«Нимага 11 йил ўқитиб, болани бир касбга ҳам, бир тилга ҳам ўргатмай чиқаряпмиз?» Презид…
  6. Sep 24, 2026🔴 Британия Усмоновга қарши чекловларни сақлаб қолади. ЕИ эса санкцияларни бекор қилди Бую…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →