🔴Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 миллион 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумкин
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан мактаб ходимлари, жумладан, ўқитувчилар ва раҳбарлар директор жамғармаси ҳисобидан бир марталик пул мукофоти олиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 823-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мукофот меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 миллион 360 минг сўм эканини ҳисобга олсак, унинг 75 фоизи 1 миллион 20 минг сўмни ташкил этади.
Бироқ барча ходимларга айнан шу сумма берилиши аниқлаштирилмаган. Мукофотнинг аниқ миқдори директор жамғармасининг молиявий ҳолати ва ундаги мавжуд маблағлардан келиб чиқиб белгиланади. Яъни 1 миллион 20 минг сўм — берилиши мумкин бўлган мукофотнинг энг юқори чегараси.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15344
8.1K

- 👏 14
- ❤ 5
- 🤝 1