🔴 Андижонда аёллар бандлигига 20 миллион доллар: 3 минг онани ишга қайтаришга нима тўсқинлик қиляпти?
Андижонда хотин-қизларни иш билан таъминлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, унга 20 миллион доллар ажратилади.
Вилоятда ишлаш истагидаги 3 минг аёл бола парвариши билан банд. Уларнинг фарзандларини боғчага жойлаштириш меҳнат бозорига қайтишига шароит яратиши таъкидланди.
Ҳозир Андижонда мактабгача таълим қамрови 86 фоизга етган. Тадбиркорлар яна 134 та оилавий боғча очишга тайёр. Масъулларга ўн кун ичида ушбу боғчалар бўйича тегишли битимларни расмийлаштириш масаласини ҳал қилиш топширилди.
Бу ҳақида Андижонда президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди .
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15342
5.21K

- 👍 52
- ❤ 15
- 🔥 11
- 👏 10
- 😢 3