🔴Taftish.uz раҳбари 10 йил 6 ойга, журналисти 4 йил 1 ойга қамалди
Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди Taftish.uz таҳририяти ходимлари ҳамда ДХХнинг собиқ ходимларига нисбатан ҳукм чиқарган.
Ташанов келтирган маълумотга кўра, таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10 йил 6 ойга, журналист Маржона Эшқувватова эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган.
Шунингдек, таҳририятнинг яна икки нафар вакили ҳамда ДХХнинг собиқ ходимларига 10 йилдан ортиқ муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Хабарда қайд этилишича, судланувчиларга туҳмат, ҳақорат, фирибгарлик ва товламачилик каби айбловлар қўйилган. Бироқ қайси шахс қайси айблов бўйича айбдор деб топилгани ҳақида батафсил маълумот келтирилмаган.
Суд мажлиси ёпиқ тартибда ўтказилган. Ташановнинг билдиришича, ҳукмга кўра, маҳкумлар жазони умумий тартибдаги колонияларда ўтайди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15345
8.49K

- 🤬 43
- ❤ 13
- 👎 13
- 👍 7
- 😱 4
- 🤔 2