🔴 Газсиз ҳудудларга электр учун имтиёзли тариф жорий қилиш 2027 йил апрелда ишлаб чиқилади
Имтиёзли тариф масаласи аввал концепция, кейин қарор қабул қилиниши туфайли яна бир неча босқичдан ўтиши керак.
Газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларда электр энергиясидан иситиш учун фойдаланадиган аҳолига имтиёзли тарифлар жорий этилиши мумкин.
Фармонга кўра, 2027 йил февралга қадар Электрлаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши, унинг лойиҳаси эса апрелга қадар Ҳукуматга киритилиши белгиланган.
Концепцияда газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва иситиш учун электр энергиясидан фойдаланаётган аҳоли учун имтиёзли тарифларни белгилаш, шунингдек, энергия самарадорлиги юқори маиший техникалар харидини қўллаб-қувватлаш механизмлари назарда тутилади.
Ҳозирча имтиёзли тарифнинг миқдори ва қачондан амал қилиши маълум эмас.
Шу тариқа, газсиз ҳудудларда электр энергиясида исинишга мажбур бўлаётган аҳоли учун имтиёз жорий этиш масаласи концепция ишлаб чиқилиши, уни Ҳукуматга киритиш ва кейин тегишли қарор қабул қилиниши босқичларидан ўтиши керак.
Бу эса имтиёзли тарифнинг амалда қачон жорий этилиши масаласи тез орада ҳал бўлмаслигини кўрсатмоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15364
5.41K

- 🤣 27
- 👎 7
- ❤ 5
- 😢 1