🔴 Британия Усмоновга қарши чекловларни сақлаб қолади. ЕИ эса санкцияларни бекор қилди
Буюк Британия Алишер Усмонов ва Михаил Фридманга нисбатан санкцияларни бекор қилмоқчи эмас. Bloomberg агентлиги бу ҳақда хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, Британия бош вазири Энди Бёрнем Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Украина президенти Владимир Зеленский билан ўтказган ёпиқ учрашувда шу позицияни билдирган. У Европа Иттифоқининг икки миллиардерни санкциялар рўйхатидан чиқариш қарорига қўшилмаслигини айтган.
Европа Иттифоқи 22 сентябрь куни Усмонов ва Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқаришга келишган эди. Reuters маълумотига кўра, Усмоновга нисбатан чекловларни бекор қилишни Франция, Фридман бўйича эса Люксембург илгари сурган. Келишув доирасида рўйхатдаги қарийб 3 минг бошқа шахс ва ташкилотга нисбатан санкциялар уч йилга узайтирилган.
Буюк Британия Усмонов ва Фридманга нисбатан санкцияларни 2022 йил март ойида жорий қилган. Чекловлар активларни музлатиш ва мамлакатга киришни тақиқлашни назарда тутади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15340
4.73K

- 👍 12
- ❤ 5
- 👎 3