Мудофаа вазирига икки ўринбосар тайинланди
Мудофаа вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди.
Қаҳрамонжон Зоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У аввал Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институтига раҳбарлик қилган.
Зоидовнинг мазкур институт бошлиғи лавозимига тайинлангани 2025 йил июлида эълон қилинган эди.
Адлия полковниги Жахонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жахонгир Дилшатович Муратов 1986 йил 21 декабрда Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Нурафшон ва Бекобод шаҳарлари, кейинчалик Тошкентнинг Чилонзор тумани прокурори лавозимларида ишлаган. 2024 йил январда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15325
6.83K

- 👍 21
- ❤ 16
- 🔥 12
- 👏 10
- 😭 1