🔴Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди
✔️У Бош Ассамблеяда ҳам нутқ сўзлаши кутилмоқда
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда, БМТ қароргоҳида ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мирзиёева халқаро вазият мураккаблашган бир пайтда Гутерришнинг фаолияти ва хавфсизлик масалаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Ташриф доирасида Саида Мирзиёеванинг БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида нутқ сўзлаши ҳам кутилмоқда. Унинг чиқиши Нью-Йорк вақти билан 23 сентябрга тўғри келиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги таълим, тиббиёт, камбағалликни қисқартириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишларини қамраб олади. 2025 йилдаги расмий маълумотга кўра, 2021–2025 йилларга мўлжалланган дастур доирасида умумий қиймати 293 миллион доллардан зиёд бўлган 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилаётган эди.
2025 йил октябрида эса томонлар 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурини имзолаган. У БМТнинг 25 та агентлиги, жамғармаси ва дастури иштирокида аҳоли бандлиги, ижтимоий ҳимоя, тиббиёт ва таълимни яхшилашга қаратилган. Оролбўйида иш ўринларини кўпайтириш ва тоза сувдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор белгиланган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Post #15316
8.98K




- 👍 49
- 👎 17
- ❤ 13
- 🔥 11
- 👏 8
- 😢 4
- 🤝 2
- 😁 1
- 🤬 1