TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.7K subscribers
Post #15314 7.02K
🔴Бухоронинг тарихий марказида скутер ва электросамокатлар ҳаракати чекланади

Бухорода 1 октябрдан тарихий марказнинг айрим қисмларида қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган йўловчи ташиш ва шахсий ҳаракатланиш воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Чеклов Арк қўрғонидан Пойи Калон ансамбли ва Ҳақиқат кўчаси орқали Лаби Ҳовузгача бўлган ҳудудни қамраб олади. Қарорда электроскутер, рикша, мопед, тўрт ғилдиракли велосипед, электросамокат ва картинглар санаб ўтилган. Шунингдек, ушбу ҳудудда от ва туяда ҳаракатланишни чеклаш ҳам белгиланган.

Ҳужжатга кўра, тарихий марказда бундай воситаларнинг кўпайиши ва тартибсиз ҳаракатланиши пиёдалар ҳамда сайёҳлар хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Пиёдалар жароҳат олган ҳолатлар ҳам қайд этилган.

Энди белгиланган ҳудудда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишига устуворлик берилади. Кириш ва чиқиш жойларига йўл белгилари ва огоҳлантирувчи кўрсаткичлар ўрнатилади. У ерда фаолият юритаётган тадбиркорлар чекловлар ҳақида олдиндан хабардор қилинади.

Бундай хизматларни кўрсатувчиларга «Янги Ўзбекистон» ёки «Боқий Бухоро» боғлари каби махсус ҳудудларда белгиланган тартибда ишлаш имконияти тушунтирилади.

Чеклов бутун шаҳарга татбиқ этилмайди. Қарорда кўрсатилган тарихий ҳудудда қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган воситалар ҳаракатини тартибга солиш назарда тутилган.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 👍 36
  • ❤ 11
  • 👏 2
  • 😱 2
More from @uzdiplomat
  1. Sep 24, 2026🔴Taftish.uz раҳбари 10 йил 6 ойга, журналисти 4 йил 1 ойга қамалди Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдура…
  2. Sep 24, 2026🔴Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 миллион 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумк…
  3. Sep 24, 2026🔴АҚШ ЕХҲТ кузатувчиларини сайловга таклиф қилмади ✔️Шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон тарихида…
  4. Sep 24, 2026🔴 Андижонда аёллар бандлигига 20 миллион доллар: 3 минг онани ишга қайтаришга нима тўсқин…
  5. Sep 24, 2026🔴«Нимага 11 йил ўқитиб, болани бир касбга ҳам, бир тилга ҳам ўргатмай чиқаряпмиз?» Презид…
  6. Sep 24, 2026🔴 Британия Усмоновга қарши чекловларни сақлаб қолади. ЕИ эса санкцияларни бекор қилди Бую…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →