💰 Бугунги кунда «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан тадбиркорларнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ қатор харажатлар 100 фоизгача қоплаб берилмоқда.
Мазкур молиявий кўмак доирасига:
🫥 рўйхатдан ўтиш йиғимлари;
🫥 кўргазма майдони, стенд ва жиҳозларни ижарага олиш;
🫥 стендни ишлаб чиқиш, монтаж ва демонтаж қилиш;
🫥 маҳсулот намуналари ва экспонатларни хорижга олиб бориш ва қайтариш;
🫥 тақдимот ва реклама материалларини тайёрлаш;
🫥 электр таъминоти ва бошқа кўргазма хизматлари.
📑 Молиявий кўмакни олиш учун корхона ва унинг маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган тижорат таклифи тақдим этилиши талаб қилинади.
Таъкидлаш жоизки, молиявий кўмак фақат Ўзбекистоннинг ягона миллий стендида камида 5 та тадбиркорлик субъекти иштирок этадиган тадбирлар учун ажратилади.
❗️Шунингдек, белгиланган талаблар бажарилмаган, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки уларда нотўғри маълумотлар аниқланган ҳолларда мурожаат рад этилиши мумкин.
Батафсил маълумот учун:
📞+998712070406 (113)
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
