TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 35.2K subscribers
Post #24515 1.19K
Юқори малакали кадрларни тайёрлашда “корхона – олийгоҳ – мақсадли кадр” тамойили жорий этилади

 “Олий таълимда дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–209-сон, 29.09.2026 й.) қабул қилинди.

 
📃 Фармонга кўра, 2027/2028 ўқув йилидан ОТМларда иш берувчи корхоналарнинг буюртмалари асосида ва битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашнинг тизими жорий этилади. Бунда,
 
◾️ дуал таълим шаклига қабул амалга ошириладиган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда ОТМ томонидан белгиланади;
 
◾️ дуал таълим шаклига қабул иш берувчи корхона буюртмасига мувофиқ тўлов-контракт асосида ҳар йили 1 октябрга қадар амалга оширилади.
 
📝 Дуал таълим ОТМ, корхона ва талаба ўртасида тузиладиган шартномага асосан ташкил этилади:
 
💰 корхона зиммасига талабага ўқиш даври давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ойлик иш ҳақи тўлаш;

👨‍🎓талабанинг зиммасига битиргандан сўнг камида 2 йил мазкур корхонада ишлаб бериш мажбуриятлари юкланади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
More from @uzchamber
  1. Oct 2, 2026Божхона аудитида — «AI-таҳлил» Жорий йилнинг 27 август куни қабул қилинган Президентнинг П…
  2. Oct 2, 2026Минскда «ИННОПРОМ. Беларусь» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилмоқда 🇧🇾 Айни кунларда Мин…
  3. Oct 2, 2026Валенсияда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» мулоқоти: Тошкентда халқаро бизнес-форум ўтка…
  4. Oct 2, 2026Дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашда корхоналарнинг фаол иштироки қўллаб-қувватланади 🗓…
  5. Oct 2, 2026Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган айрим талабаларга ижтимоий стипендия тўланади 📃 Фармо…
  6. Oct 2, 2026Валенсиядаги «Marina de Empresas»: стартапдан йирик бизнесгача бўлган ягона экотизим тажри…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →