Валенсияда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» мулоқоти: Тошкентда халқаро бизнес-форум ўтказиш ташаббуси илгари сурилди
🇪🇺 Валенсия шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида бизнес ҳамкорликни кучайтиришга бағишланган юқори даражадаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир «Eurochambres Congress 2026» халқаро анжумани доирасида Cámara Valencia қароргоҳида ташкил этилди. Унда Европа ва Марказий Осиё давлатларининг савдо-саноат палаталари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Мулоқотда Европа ва Марказий Осиё ўртасида янги савдо занжирларини шакллантириш, логистика йўналишларини диверсификация қилиш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
✔️ Давра суҳбатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов мамлакатда саноат кластерларини ривожлантириш, GSP+ имкониятларидан фойдаланиш ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
🇺🇿 Шунингдек, 29 ноябрь – 1 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Янги Ўзбекистон — глобал бозорлар чорраҳаси» халқаро бизнес-форумини ўтказиш ташаббусини илгари сурилди.
Форумга Европа Иттифоқи, Осиё, Кавказ ва Яқин Шарқ мамлакатларининг савдо-саноат палаталари раҳбарлари, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий инвестор ва ишбилармон доиралар вакиллари таклиф этилиши режалаштирилган.
Тадбир доирасида тўқимачилик, электротехника, қурилиш ва қайта ишлаш соҳаларида бизнес музокаралари, экспорт шартномаларини имзолаш ҳамда ишлаб чиқариш кластерларига ташрифлар ташкил этиш кўзда тутилган.
🤝 Eurochambres раҳбарияти ва миллий палаталар вакиллари ушбу форумда иштирок этишга қизиқиш билдириб, миллий бизнес делегацияларини жалб этишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24518
1.91K







- 👍 5
- ❤ 3
- 👏 3