🇪🇸 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Испаниянинг Валенсия шаҳрида бўлиб ўтган «Eurochambres Congress 2026» халқаро конгрессида иштирок этди.
🟡 28–29 сентябрь кунлари ўтказилган конгресс Европа Савдо-саноат палаталари ассоциацияси — Eurochambresнинг йиллик асосий тадбирларидан бири ҳисобланади. Тадбирда 38 мамлакатдан 91 та савдо палатаси ва ташкилотидан қарийб 200 нафар иштирокчи қатнашди.
Конгрессда Европа бизнеси олдида турган долзарб масалалар, жумладан, ягона бозор рақобатбардошлиги, иқтисодий барқарорлик, инновациялар, рақамлаштириш, энергетика ва бизнес муҳитини ривожлантириш мавзулари муҳокама қилинди.
Eurochambres Европа бизнес ҳамжамиятининг муҳим мулоқот майдони бўлиб, ташкилот ўз тармоғи орқали 20 миллиондан ортиқ компанияни, 1 700 та ҳудудий ва маҳаллий савдо палатасини қамраб олади. Ушбу компанияларнинг 93 фоиздан зиёди кичик ва ўрта бизнес субъектларидир.
👍 Конгресс доирасида Даврон Вахабов Европа мамлакатлари савдо палаталари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Мулоқотларда савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт имкониятларини ошириш ва логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
«Eurochambres Congress 2026» Ўзбекистон ва Европа бизнес ҳамжамияти ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва бизнес учун амалий алоқаларни кенгайтириш имконини берди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube




