TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 35.2K subscribers
Post #24527 1.71K
Минскда МДҲ мамлакатлари Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилди

🔴 Жорий йилнинг 2 октябрь куни Минск шаҳрида II Халқаро саноат кўргазмаси — «ИННОПРОМ. Беларусь» доирасида МДҲ мамлакатлари Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, шунингдек, МДҲ мамлакатлари палаталари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни кўпайтириш ва тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

🇺🇿 Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлиги доирасида бу йўналишларда қатор амалий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Беларусьда ўзбек капитали иштирокида чорвачилик, электротехника, машинасозлик, енгил саноат, қурилиш материаллари, мебель ва фармацевтика соҳаларида лойиҳалар йўлга қўйилган.

🐄 Чорвачилик соҳасида 39 та лойиҳа доирасида 56,9 минг бош қорамол етиштириш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 107,2 млн долларни ташкил этади.

📊 Савдо соҳасида ҳам ўсиш кузатилмоқда: 2025 йилда Ўзбекистон–Беларусь товар айланмаси 965 млн доллар, 2026 йил январь–август ойларида эса 731,3 млн долларни ташкил этди.


✔️ Даврон Вахабов йиғилишда палаталар ўртасидаги ҳамкорликни амалий лойиҳалар билан бойитиш, тадбиркорлар учун янги бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбиркорларни халқаро кўргазма ва бизнес тадбирларига кенг жалб этиш, тажриба алмашиш ва МДҲ мамлакатлари бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

🤝 Йиғилиш якунида қўшма бизнес ва кўргазма тадбирларини кўпайтириш, саноат кооперацияси ва янги инвестиция лойиҳаларини илгари суриш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Йиғилиш иштирокчиларининг фикр ва таклифларини кейинги постларда тақдим этамиз.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • 👍 6
  • 🔥 2
  • 👏 2
More from @uzchamber
  1. Oct 2, 2026📣📣📣 🏦 Банк кредити, молиялаштириш ёки банк хизматлари бўйича саволингиз борми? Унда си…
  2. Oct 2, 2026👍 Tekshiruvchilar keldi. Ular nimalarni tekshirishga haqli? Qaysi hujjatlarni talab qilis…
  3. Oct 2, 2026Божхона аудитида — «AI-таҳлил» Жорий йилнинг 27 август куни қабул қилинган Президентнинг П…
  4. Oct 2, 2026Минскда «ИННОПРОМ. Беларусь» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилмоқда 🇧🇾 Айни кунларда Мин…
  5. Oct 2, 2026Валенсияда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» мулоқоти: Тошкентда халқаро бизнес-форум ўтка…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →