Ўзбекистон – Беларусь парламентлараро форуми доирасида
миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди
🇺🇿🇧🇾Тўртинчи Ўзбекистон – Беларусь парламентлараро форуми доирасида Хива шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ташкилотларининг “Made in Uzbekistan” ва “Made in Belarus” брендлари остидаги миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.
Икки кун давом этадиган кўргазмада Ўзбекистон ва Беларуснинг турли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, корхоналари, шунингдек, икки мамлакат аёл тадбиркорлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ва ташаббуслар тақдим қилинди.
Экспозицияда икки мамлакатнинг тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал, ёғочни қайта ишлаш саноати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги ютуқлари ўрин олган.
Шунингдек, аёллар тадбиркорлигининг муваффақиятли лойиҳалари, IT-ишланмалар ва инновацион ечимлар, тиббиёт ва косметика саноати маҳсулотлари, туризм салоҳияти ҳамда машинасозлик саноати маҳсулотлари намойиш этилди.
Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикасидан 100 дан ортиқ корхоналар иштирок этди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24489
2K







- 👍 5
- ❤ 3
- 😍 2