Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда ўзбек шахматчиларининг кечаги ғалабаларида устозларнинг ҳам катта ҳиссаси борлигини таъкидлади.
“Шахматда бизнинг қаҳрамонларимиз нимага натижа қилди, деган саволга ҳам жавоб битта. Муаллимларнинг қилган меҳнати кечаги ғалабаларимизга олиб келди десак, бу ҳам адолатдан бўлади.
Сизлар ҳал қилувчи кучсизлар. Сизлар Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги пойдеворини қўйяпсизлар десам, бу ҳам адолатдан бўлади. Ўн марта қайтаришдан чарчамайман: тақдиримизни фақат муаллим ҳал қилади”, — деди Президент.
Давлат раҳбари учрашув иштирокчилари ва ҳудудлардан мулоқотга қўшилган барча устозларни байрам билан табриклаб, уларнинг бахти ва келажаги учун бор куч ва имкониятлар сафарбар қилинишини маълум қилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube