Хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан 21 сентябрь куни Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда билдирилган таклиф Президент томонидан қўллаб-қувватланиб, ўз ечимини топди.
👔Фарзанди хусусий мактабда ўқиётган ота-оналар учун солиқ олинмайдиган даромад чегараси 3 млн сўмдан 6 млн сўмга оширилади — Шавкат Мирзиёев
📌 Амалда Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, нодавлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларига фарзанди учун йўналтирилган ойига 3 млн сўмгача бўлган даромад жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган. Энди ушбу лимитни 6 млн сўмгача ошириш белгиланмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube