TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 35.4K subscribers
Post #24405 1.88K
Эрбилда Ўзбекистон ташаббуси билан халқаро бизнес-форум ўтказилди

🇺🇿🇮🇶Эрбил шаҳрида ўтаётган CONSTRUCT IRAQ 2026 кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Савдони ривожлантириш компанияси ҳамда мамлакатамизнинг Қувайтдаги элчихонаси ташаббуси билан халқаро бизнес-форум ташкил этилди.

Асосий мақсад — Ўзбекистон маҳсулотларини Ироқ ва минтақа бозорларига кенгроқ олиб чиқиш, янги ҳамкорларни жалб этиш ва экспорт географиясини янада кенгайтириш.

50 дан зиёд маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва экспортчи иштирок этган форумда Ироқ ва минтақа бозорининг эҳтиёжлари, экспорт йўналишлари, логистика имкониятлари ҳамда янги ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.

📊 Бугун Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда. Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 43 фоизга ошган.

Илгари Ўзбекистондан Ироққа амалга оширилган соф экспорт ҳажми йилига 34–50 миллион доллар атрофида бўлган бўлса, бугун ушбу кўрсаткични бир неча баробар ошириш учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.

Ироқ бозори — катта салоҳият


Ироқ ҳар йили хориждан қарийб 93 миллиард долларлик маҳсулот импорт қилади. Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон қулай логистика ва рақобатбардош нархлардан фойдаланган ҳолда ушбу бозорга 1 миллиард долларгача маҳсулот етказиб бериш салоҳиятига эга.

✔️Эрбил эса минтақавий савдо ва логистика марказига айланиш сари бормоқда.

Шаҳарда амал қилаётган божсиз савдо режими минтақада маҳсулотларни тақсимлаш учун қўшимча имкониятлар яратмоқда. Тошкентдан Эрбил ёки Бағдодга автомобиль орқали юк етказиб бериш ўртача 10 иш кунини ташкил этади.

Бу омиллар Ўзбекистон маҳсулотларининг минтақа бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

👍 Форумнинг кейинги қисми B2B учрашувлар ва икки томонлама музокаралар билан давом этди. Тадбиркорлар ўз маҳсулотларини тақдим этиб, Ироқлик ҳамкорлар билан янги шартномалар ва қўшма лойиҳалар бўйича музокаралар олиб бордилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • 👍 5
  • 👏 3
  • ⚡ 1
  • 🔥 1
More from @uzchamber
  1. Sep 25, 2026Ўзбекистон — IAOM Eurasia: донни қайта ишлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади 🇺�…
  2. Sep 25, 2026Ҳурматли тадбиркорлар! 🚀 Божхона қўмитаси тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият, экспорт…
  3. Sep 25, 2026📢 Касбий таълим ва малакали кадрлар масалалари бўйича очиқ мулоқотга таклиф қиламиз Иш бе…
  4. Sep 25, 2026💰 Гаровга қўйилган пул қайтарилмаса, энди нима бўлади? Президентнинг 175-сон Фармони била…
  5. Sep 25, 2026Президентимизнинг Андижонга ташрифи: юқори ташаббускорлик, кучли тадбиркорлик руҳи ва сано…
  6. Sep 25, 2026Ўзбекистон делегациясининг Эрбилга ташрифи Ироқ Қурдистони ОАВ нигоҳида 🇺🇿🇮🇶 Жорий йил…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →