Президентнинг 175-сон Фармони билан, жиноят процессида фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги механизмлар таклиф этилмоқда.
Суд қарор чиқардими — гаров пулини қайтариш тезлашади
Гаровни қайтариш ҳақидаги суд ҳужжати дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳужжатлар қаторига киритилади.
Маблағни қайтариш кечиктирилса — пеня ҳисобланади
Қонунчиликда белгиланган муддат бузилган ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоиз ҳисобланиши таклиф қилинмоқда.
Бюджетга ундирилган пул ҳам қайтарилиши мумкин
Агар суд фуқаро ёки тадбиркорга ушбу маблағни қайтаришни белгиласа, пул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан қайтарилади.
Реабилитация қилинган шахсларга етказилган зарар қопланади
Моддий ва маънавий зарар суд қарори асосида махсус республика мақсадли жамғармаси маблағларидан қопланиши назарда тутилмоқда.
👉 Тегишли қонун лойиҳаси 2026 йил ноябрига қадар ишлаб чиқилиши белгиланган.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube