🇺🇿🇨🇳 Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) Савдо-саноат палатаси вице-президенти Чэнь Юйлинь бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Палата раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов ҳамда раис маслаҳатчиси Жамил Максуди иштирок этди.
👍 Делегация таркибидан ШУАРнинг декоратив саноат, қурилиш, алюминий ишлаб чиқариш, пахта савдоси ва агротехнологиялар йўналишларида фаолият юритувчи йирик корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ўрин олган.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда ҳудудлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, хусусан, тўқимачилик, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик, соғлиқни сақлаш ҳамда логистика соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
✍️ Шунингдек, Ўзбекистон ва ШУАР Савдо-саноат палаталари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мазкур ҳужжат икки томонлама ишбилармонлик алоқаларини янада кенгайтириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни илгари суришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида Хитой делегацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши таклифига биноан Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форумида иштирок этади ҳамда ҳудуддаги қатор йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан бевосита танишади.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли шерикликни янги амалий ташаббуслар билан бойитишга тайёр эканликларини билдирдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube









