TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 35.4K subscribers
Post #24434 1.85K
Тадбиркорлар мурожаатларини судда кўриб чиқиш жараёнлари такомиллаштирилади

Тадбиркорларнинг масалаларини судда кўришни тез ва самарали ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Улар кредит, олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, коммунал ва солиқ қарздорлигига оид низоларни кўриб чиқиш чўзилаётганини айтмоқда. Далиллар етарли бўлган ишлар бўйича жараёнларни соддалаштириш ва муддатларни қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.

Олий суд, Бизнес-омбудсман ва Адлия вазирлиги Андижонда тадбиркорларнинг мурожаатларини эшитиб, масалаларига ечим топиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Октябрь–ноябрь ойларида республика бўйлаб тадбиркорлар ва давлат ташкилотлари юристлари учун низоларни судгача ҳал қилиш, уларни камайтириш ва суд жараёни бўйича ўқувлар ўтказилади.

Бир ойда процессуал қонунчилик таҳлил қилиниб, қайси ишларни соддалаштирилган тартибда кўриш ва муддатларни қисқартириш мумкинлиги юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • ❤ 1
More from @uzchamber
  1. Sep 24, 2026Шинжон-Уйғур автоном райони Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда 🇺🇿🇨…
  2. Sep 24, 2026Хивада «Made in Uzbekistan» ва «Made in Belarus» миллий кўргазмалари ўтказилади 🇧🇾 29–30…
  3. Sep 24, 2026Россиядан қайтган аёл Президентга нима деди? Андижонга ташриф чоғида Президент Шавкат Мирз…
  4. Sep 24, 2026Кредит учун гаров талаби енгиллаштирилади 💵 Энди реал пул оқими, буюртма ва шартномалар,…
  5. Sep 24, 2026Мутасаддиларга: ◾️тайёр маҳсулот экспортчиларининг хорижий валютадаги кредитлари бўйича фо…
  6. Sep 24, 2026Soliq idoralari ham tadbirkorlar faoliyatini kengaytirish va ish o‘rinlarini saqlab qolish…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →