Ҳурматли тадбиркорлар!
🚀 Божхона қўмитаси тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият, экспорт-импорт операциялари ва божхона тартиб-таомиллари бўйича саволларига тезкор жавоб олиш имконини берувчи «Божхоначи — тадбиркор таянчи» очиқ Telegram гуруҳини ишга туширди.
Гуруҳ орқали тадбиркорлар, хусусан:
✔️ экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш;
✔️ «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимидан фойдаланиш;
✔️ «ваколатли иқтисодий оператор» мақомини олиш ва ундан фойдаланиш;
✔️ божхона соҳасида дуч келаётган муаммолар юзасидан бевосита мутасаддиларга мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, тадбиркорлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришлари мумкин. Асосли таклифлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24453
1.72K