🇮🇶 Бугун Ироқнинг Эрбил шаҳрида йирик кўргазмалардан бири — CONSTRUCT IRAQ 2026 халқаро кўргазмаси ўз иш фаолиятини бошлади.
🏗️ CONSTRUCT IRAQ 2026 — қурилиш ва саноат соҳаларидаги йирик халқаро майдонлардан бири бўлиб, жорий йилда кўргазма 17 минг кв. метр майдонда ўтказилиб, унда 400 дан ортиқ халқаро иштирокчи қатнашмоқда.
🇺🇿 Мазкур нуфузли тадбирда Савдо-саноат палатаси ҳамда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ташаббуси билан 150 кв. м майдонда ташкил этилган “Made in Uzbekistan” ягона миллий стенди орқали мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти кенг намойиш этилмоқда.
Миллий экспозиция доирасида 20 дан зиёд маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотларини халқаро харидорлар ва потенциал ҳамкорларга тақдим этмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube




