Миср билан ҳамкорликда навбатдаги қадамлар муҳокама қилинди
🇺🇿🇪🇬 Бугун Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Жамил Максуди Истанбулдаги Миср Бош консуллигининг тижорат консули, ваколатли вазир Али Муҳаммад Баша ҳамда Мисрнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Ҳанан Башари билан учрашди.
Учрашувнинг асосий мавзуси — жорий йил охирида Миср бизнес делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини самарали ташкил этиш бўлди.
👍Томонлар ташриф дастури, хусусан, унинг асосий тадбири бўлган Ўзбекистон–Миср бизнес-форумини юқори савияда ўтказиш, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, инфратузилма, тўқимачилик, туризм, фармацевтика ва қурилиш материаллари соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
👍 Томонлар, шу билан бирга, икки мамлакат бизнес вакилларининг доимий мулоқотини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон–Миср Ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш ташаббусини ҳам муҳокама қилди.
Учрашув якунида бўлажак ташриф ва бизнес-форумга тайёргарликни изчил мувофиқлаштириш, белгиланган ташаббусларни аниқ лойиҳаларга айлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Post #24398
1.75K






- 👍 3
- ❤ 1