🎥 Айни дамда Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
📃 Йиғилиш кун тартибидан тадбиркорлик фаолиятига бевосита дахлдор 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўрин олган. Жумладан:
◾️шаҳарсозлик соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва ўзбошимчалик билан қурилиш учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган Қонун лойиҳаси;
◾️махсус иқтисодий ва саноат зоналарида инвесторларнинг ташқи инфратузилма харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тизимини такомиллаштиришга оид қарор лойиҳаси;
◾️ўсимлик ёғини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этишга қаратилган қарор лойиҳаси;
◾️ер ижарачилари рейтинги тизими;
◾️Солиқ кодексига экологик йўналишдаги ўзгартишлар;
◾️ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона мутахассисларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш;
◾️2027 йил учун солиқ сиёсатини такомиллаштириш масалалари;
◾️ Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш.
Муҳокамаларда мутахассислар ва тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, таклифлари асосида ҳужжатларнинг амалиётда самарали ишлашига қаратилган ёндашувлар кўриб чиқилмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube









