Кенгсой канали: чўлда сув — янги имкониятлар демак
👍 Конимехда қурилиши бошланган 9,3 километрлик «Кенгсой» канали орқали 3 800 гектар яйлов қишлоқ хўжалиги айланмасига қайтарилади.
Айни пайтда тадбиркорлар ва тижорат банклари ҳамкорлигида 2 300 гектар майдонда инвестицион лойиҳалар шакллантирилган. Уларда чорва учун озуқа экинлари, жумладан, маккажўхори ва силос етиштириш, шунингдек, 500 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган.
Лойиҳалар натижасида йилига 124 минг тонна сифатли чорва озуқаси ишлаб чиқариш, 15 минг бош майда ва 5 минг бош йирик шохли мол учун бўрдоқчилик комплексларини ташкил этиш ҳамда 400 та доимий иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Ҳозирда ҳудудда 30 га яқин махсус техника ва 100 нафарга яқин ишчи фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 1,6 миллион куб метрлик резервуар ва 5 та сув ҳавзаси қурилиши бўйича ишлар жадал давом этмоқда.
Ушбу канал янги имкониятлар манбаи. Сув бор жойда ерга ҳаёт қайтиб, ишлаб чиқариш, чорвачилик ва янги иш ўринлари учун шароит яратилади.
Энг муҳими — ҳаракат ва аниқ мақсад бўлса, чўлда ҳам натижа қилиш мумкин. Кенгсойдаги ишлар бунинг амалий исботига айланмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24379
1.59K







- 👍 3