Ўзбекистон–Эрон ҳамкорлиги: форумдаги келишувлар амалиётга йўналтирилмоқда
🇺🇿🇮🇷 Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Эрон Савдо, саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раисининг ўринбосари Ҳусайн Муъаззин бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.
Унда Палата раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов ҳамда раис маслаҳатчиси Алишер Шайхов иштирок этди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик салоҳиятини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес-форуми якунларини муҳокама қилиб, форум доирасида имзоланган ҳамкорлик меморандумида белгиланган вазифаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
🎤 Ўзбекистон ва Эрон бизнес делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, B2B форматидаги учрашувларни мунтазам ўтказиш, шунингдек, икки давлат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги институционал ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни амалий мазмун билан бойитиш ва икки мамлакат ўртасидаги бизнес ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олдилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24365
2.48K










- 👍 5
- ❤🔥 2
- ⚡ 1
- ❤ 1
- 🔥 1