TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 35.4K subscribers
Post #24485 1.47K
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун лизинг: янги имкониятлар

🚜 Якка тартибдаги тадбиркор бизнесини кенгайтирмоқчи. Унга янги ускуна, техника ёки бошқа мол-мулк керак. Аммо бухгалтерия баланси бўлмагани сабабли лизингдан фойдаланишда чекловлар юзага келиши мумкин.

Янги қонун лойиҳаси ана шу масалани ҳал қилишга қаратилган.

🏛Парламент Қуйи палатаси мажлисида якка тартибдаги тадбиркорларнинг лизинг хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Энг муҳим янгилик — якка тартибдаги тадбиркор ҳам расман лизинг олувчи сифатида белгиланиши таклиф этилмоқда.

Бунинг учун Фуқаролик кодекси ва «Лизинг тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Бу тадбиркор учун нимани англатади⁉️

👍Лизинг олиш имконияти кенгаяди.
Якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликда аниқ белгиланган лизинг олувчи мақомига эга бўлади.

👍 Бухгалтерия баланси билан боғлиқ чеклов бартараф этилади.
Якка тартибдаги тадбиркорда бухгалтерия баланси мавжуд эмаслиги ҳисобга олиниб, лизинг объектини лизинг берувчининг балансида ҳисобга олиш назарда тутилмоқда.

👍 Шартнома шартлари аниқ белгиланади.
Лизинг объектининг ҳуқуқий ва мулкий эгалиги, амортизацияни қўллаш тартиби, ундан фойдаланиш шартлари ва чекловлари шартномада мажбурий кўрсатилади.


Мажлисдаги муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • 👍 6
  • 🔥 3
  • ❤ 1
More from @uzchamber
  1. Sep 29, 2026🇺🇿🇧🇾 Тўртинчи Ўзбекистон – Беларусь парламентлараро форуми доирасида Хива шаҳрида Ўзбе…
  2. Sep 29, 2026Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш самарадорлиги оширилади 📃 “Аграр соҳада молиявий қ…
  3. Sep 29, 2026🇺🇿🇧🇾 Кўҳна ва бетакрор Хива шаҳри Тўртинчи Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форумиг…
  4. Sep 29, 2026Инклюзив туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат пал…
  5. Sep 29, 2026🖥🖥🖥 Касбий таълим ва малакали кадрлар масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди…
  6. Sep 29, 2026📣📣📣 Ҳурматли тадбиркорлар! 🇺🇿🇬🇪 Сизни “Georgia–Uzbekistan Silk Road” халқаро бизнес…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →