TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 35.4K subscribers
Post #24475 1.66K
Инклюзив туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида «Буюк Ипак йўли бўйлаб инклюзив ва қулай туризмни ривожлантириш» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Туризм қўмитаси, «SHARQ AYOLI» халқаро хотин-қизлар жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Менежерлар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

🇰🇿 Учрашувда Қозоғистон томонидан Туркий тадбиркор аёллар кенгаши, Қозоғистон тадбиркор аёллар миллий ассоциацияси «АСМАР» ҳамда «DOS» мустақил ҳаёт маркази вакиллари иштирок этди.

🇺🇿 Ўзбекистон томонидан эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Туризм, туристик ва меҳмонхона тармоқларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари, хотин-қизлар ва тадбиркорлик ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Учрашувнинг асосий мавзуси — туризм инфратузилмасини инклюзивлик талабларига мослаштириш ва Буюк Ипак йўли бўйлаб барча сайёҳлар учун қулай туристик йўналишларни шакллантириш бўлди.


🎅Томонлар ногиронлиги бўлган шахслар, кекса авлод ва бошқа эҳтиёжлари турлича бўлган сайёҳлар учун туризм объектларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, инфратузилмани мослаштириш ҳамда туристик хизматларни янада қулайлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, туризм объектлари ҳақидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, рақамли технология ва замонавий ечимларни жорий этиш, шу орқали инклюзив туризм учун ягона қулай муҳит яратиш истиқболлари кўриб чиқилди.

👍 Учрашув якунида томонлар инклюзив туризм соҳасида тажриба алмашиш, амалий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма ташаббуслар ва туристик йўналишларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
More from @uzchamber
  1. Sep 29, 2026🇺🇿🇧🇾 Тўртинчи Ўзбекистон – Беларусь парламентлараро форуми доирасида Хива шаҳрида Ўзбе…
  2. Sep 29, 2026Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш самарадорлиги оширилади 📃 “Аграр соҳада молиявий қ…
  3. Sep 29, 2026🇺🇿🇧🇾 Кўҳна ва бетакрор Хива шаҳри Тўртинчи Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форумиг…
  4. Sep 29, 2026Якка тартибдаги тадбиркорлар учун лизинг: янги имкониятлар 🚜 Якка тартибдаги тадбиркор би…
  5. Sep 29, 2026🖥🖥🖥 Касбий таълим ва малакали кадрлар масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди…
  6. Sep 29, 2026📣📣📣 Ҳурматли тадбиркорлар! 🇺🇿🇬🇪 Сизни “Georgia–Uzbekistan Silk Road” халқаро бизнес…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →