TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 35.4K subscribers
Post #24487 897
Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш самарадорлиги оширилади

📃 “Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш ва таваккалчиликларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-354-сон, 28.09.2026-й.) қабул қилинди.

 
Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги субсидиялар ажратилади:
 
◾️ 2026 йил ҳосилида пахта хомашёсининг ҳар бир тоннаси учун (4 ва 5-навли пахта бундан мустасно) 500 минг сўмдан;
 
◾️2026 йилда ўзига бириктирилган ер майдонларида пахта-тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчи бўлган корхоналарга пахта етиштирилган ҳар бир гектар ер майдони учун 1,5 миллион сўмдан;

◾️2027–2029 йилларда чорвачилик хўжаликларига асосий майдонларда озуқа экинлари етиштирилгани учун ҳар бир гектар экин майдонига Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг хулосасига асосан йиллик 500 минг сўм миқдорида;

◾️2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 июнга қадар тадбиркорлик субъектларига совутилган мол ва қўй гўштини импорт қилишда, ҳар бир килограмм гўшт учун 2,5 минг сўм миқдорида.


🗓 2027 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар ҳуқуқий тажриба тариқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича “Натижавий субсидия” тизими асосида ажратиш тартиби жорий этилади.

Бунда, субсидия миқдори уни олувчининг харажатлари билан бир қаторда ҳосилдорлик, маҳсулот сифати ва бошқа натижа кўрсаткичлари асосида белгиланади.

Уч йил давомида суғурта ҳодисаси кузатилмаган қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўртинчи йилдан бошлаб суғурта мукофотига 10 фоиздан 20 фоизгача чегирма бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, суғурта мукофотларининг 3–5 фоизи огоҳлантирувчи тадбирлар захирасига йўналтирилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
More from @uzchamber
  1. Sep 29, 2026🇺🇿🇧🇾 Кўҳна ва бетакрор Хива шаҳри Тўртинчи Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форумиг…
  2. Sep 29, 2026Якка тартибдаги тадбиркорлар учун лизинг: янги имкониятлар 🚜 Якка тартибдаги тадбиркор би…
  3. Sep 29, 2026Инклюзив туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат пал…
  4. Sep 29, 2026🖥🖥🖥 Касбий таълим ва малакали кадрлар масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди…
  5. Sep 29, 2026📣📣📣 Ҳурматли тадбиркорлар! 🇺🇿🇬🇪 Сизни “Georgia–Uzbekistan Silk Road” халқаро бизнес…
  6. Sep 29, 2026Бизнесни рўйхатга олиш тартиби 📑 Хабарингиз бор, шу йилнинг 15 октябрь санасидан бошлаб Ў…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →