Аграр соҳада Ўзбекистон–Эрон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
🇺🇿🇮🇷Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес-форуми доирасида икки мамлакат ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
✔️ Унда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мавжуд алоқаларни тизимли асосда ривожлантириш ҳамда истиқболдаги устувор йўналишларни белгилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ишчи гуруҳ йиғилиши баённомаси имзоланди.
👍 Шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Эрон савдо-саноат, қишлоқ хўжалиги ва кончилик палатаси ўртасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан англашув меморандуми имзоланди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24334
1.12K



- ❤ 2
- 👍 2
- 🔥 1