⚖️ Тадбиркор мурожаати асосида унинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси — «Акмал Умид Барака» МЧЖ мурожаат қилиб, ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўради.
Мурожаат ўрганилганда, жамиятда солиқ органи томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилгани ва унинг натижасига кўра 2,5 млрд сўмдан ортиқ фойда солиғи қўшимча ҳисоблангани аниқланди.
Шу билан бирга, солиқ органи жамиятнинг банк ҳисобварақларидаги операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш бўйича судга мурожаат қилган.
✔️ Палата томонидан масала атрофлича ўрганилиб, Давлат солиқ қўмитаси билан музокаралар ўтказилди. Натижада жамиятнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини тиклаш бўйича қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, Палата ходимлари Тошкент туманлараро иқтисодий судида жамият манфаатларини ҳимоя қилди.
Суд қарорига кўра, солиқ органининг жамият банк ҳисобварақларидаги операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилди.
Шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24328
2.02K

- 🔥 3
- 👏 3
- ❤ 1