🇦🇿 10–12 июнь кунлари Боку Экспо марказида Туркий давлатларнинг II савдо ва сармоявий ҳамкорлик кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Очилиш маросимида Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова иштирок этди.
Тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатларнинг етакчи бренд ва компаниялари ўзининг иқтисодий ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини намойиш этади.
Кўргазманинг асосий мақсади — кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва туркий дунё бирдамлигини жаҳон саҳнасида янада кучайтиришдан иборат. Бу борада сўнгги 30 йилда қайд этилган ижобий динамика муҳим ўрин тутади.
🇺🇿 Кўргазмада Ўзбекистон ҳам фаол иштирок этмоқда: “Made in Uzbekistan” миллий стенди ташкил этилиб, унда 50 дан ортиқ маҳаллий корхоналар электротехника, фармацевтика, тўқимачилик, чарм-пойабзал ишлаб чиқариш, мебел, агросаноат, заргарлик ва ипакчилик каби тармоқларда ўз маҳсулотларини намойиш этишмоқда.
Кўргазма Ўзбекистон компаниялари учун янги бизнес алоқаларни ўрнатиш, миллий маҳсулотларимизни экспортга чиқариш ҳамда туркий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим имконият бўлди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube





