Ўзбекистон аёл тадбиркорлари Озарбайжонга хизмат сафарига йўл олди
🇺🇿🇦🇿 Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги турли йўналишларда фаолият юритаётган аёл тадбиркорлардан иборат делегация хизмат сафари билан Озарбайжонга йўл олди.
Ташриф доирасида Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ўртасидаги савдо ва сармоявий ҳамкорлик форумида ҳамда "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиш режалаштирилган.
Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда миллий маҳсулотларимизни ташқи бозорларга чиқариш имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Post #17836
2.61K

- 👍 8