TGViewer
Sog‘liqni saqlash vazirligi Sog‘liqni saqlash vazirligi @ssvuz · 130K subscribers
Post #21705 16.2K
🔴 ✨✨✨✨

❗️ССВ: Ўзбек жарроҳи томонидан илк бор масофадан туриб робот операцияси бажарилди

🤖Робот жарроҳлик — бу оддий технология эмас, балки инсон ақлу заковати, тиббиёт ва рақамли тараққиётнинг ўзаро уйғунлигидир.

У — шифокорга энг нозик ҳаракатларни ҳам юқори даражада аниқлик билан бажаришга кўмаклашиб, беморга кам жароҳат етказиши ҳамда қисқа муддатда тикланиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Жаҳон тиббиётидаги мураккаб амалиёт — энди Ўзбекистонда
Энг муҳими, энди масофалар чегара эмас. Айни пайтда дунё тиббиёти шу қадар тараққий этдики, бир давлатда туриб бошқа мамлакатдаги беморда мураккаб робот жарроҳлик амалиётини ўтказиш мумкин.

Қувонарлиси, бугун Янги Ўзбекистон хирургияси ҳам Президентимиз бошчилигида ана шундай юқори босқичга қадам қўймоқда.

🏥Хусусан, мамлакатимиз тиббиёти тарихида илк бор академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан масофавий робот операцияси муваффақиятли амалга оширилди.

Хитойнинг Ухань шаҳридаги “Робот жарроҳлиги ҳафталиги – 2026” халқаро конференцияси доирасида ўтказилган мазкур ноёб амалиёт ёш жарроҳ Абдурашид Абдукаримов томонидан юртимизда даволанаётган уч нафар беморда масофадан туриб бажарилди.

Мамлакатимиз тиббиётида улкан воқеага айланган бу жараёнларни Хитой ва ўзбекистонлик кўплаб ёш мутахассислар онлайн кузатиб борди.

5 минг километр масофадан туриб бажарилган ноёб операция

Албатта, бу орқали тиббиётимиз тараққиётнинг янги  босқичига кўтарилди. Бир пайтлар ўзбек жарроҳлари учун орзу бўлган робот ёрдамидаги мураккаб операциялар эндиликда нафақат юртимизда, балки 5 минг километр узоқда жойлашган Чин юртидан туриб амалга оширилди. Бу — Янги Ўзбекистон хирургияси тарихида янги саҳифа.

Бундай амалиёт дунёнинг саноқли давлатларидагина ўтказилади

Масофавий робот хирургияси нафақат тиббиётдаги илмий ютуқ, балки беморлар учун ҳам катта имконият. Айтиш лозимки, бундай робот жарроҳлик операциялари дунёнинг саноқли давлатларидагина ўтказилади.

Боиси бу каби ноёб амалиётлар сунъий интеллект, юқори тезликдаги интернет тармоғи, замонавий технологиялар ҳамда юқори малакали мутахассисларни талаб этадиган мураккаб жараёндир. Муҳими, энди Ўзбекистон ҳам ана шу илғор мамлакатлар сафидан ўрин олди.

Умуман олганда, юртимиз тиббиётига бундай замонавий робот технологияларининг татбиқ этилиши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш энг устувор мақсадга айланганининг амалий ифодасидир.


🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
  • 👍 31
  • 🔥 7
More from @ssvuz
  1. Oct 4, 2026#Yangi_loyiha 🟡 🟦🟦🟦 🎙SSV Matbuot xizmati tomonidan yana bir yangi loyiha — “HAYOTGA Q…
  2. Oct 4, 2026#Vazir_stipendiyasi 🟡 🟦🟦🟦🟦🟦 ❗️“Sog‘liqni saqlash vaziri stipendiyasi” tanloviga ariz…
  3. Oct 3, 2026#Kongress 🟡 📰📰📰📰📰📰📰 Toshkent “IOC – 2026” VI Xalqaro oftalmologlar kongressiga mez…
  4. Oct 3, 2026🟡 🟦🟦🟦 ❗️Toshkent davlat tibbiyot universiteti nufuzli xalqaro reytingdan o‘rin oldi ✔️…
  5. Oct 3, 2026#Stajirovka 🟡 🟦🟦🟦🟦🟦 ❗️SSV: O‘zbekistonlik tibbiyot mutaxassislari Janubiy Koreyaning…
  6. Oct 2, 2026#Kardiologiya 🔴 🟦🟦🟦🟦🟦 ✅ Poytaxtimizda Sog‘liqni saqlash vazirligi, Respublika ixtiso…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →