TGViewer
Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама! Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама! @samarqand_live · 30.4K subscribers
Post #46130 3.55K
Ер ҳужжатларини расмийлаштириш учун 840 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

У Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 9 гектарлик нотурар жой объектининг 4 гектар майдонида турар жой бинолари қурилишини ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган.

Тошкент шаҳрида ер майдонини турар жой қуриш учун ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилиб, 840 минг доллар талаб этган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, 1970 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 9 гектарлик нотурар жой объектининг 4 гектар майдонида турар жой бинолари қурилишини ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган.

У бошқа бир фуқарони Кадастр агентлигида ишловчи мансабдор танишларига пора орқали турар жой бинолари қурилишини ҳужжатлаштириш ҳамда келгусида ушбу ҳудудда турар жойлар қуришга рухсат олиб беришига ишонтирган.

Бунинг эвазига мурожаатчидан дастлаб 100 минг доллар, кейинчалик яна 740 минг доллар, жами 840 минг доллар талаб қилган.

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда у 100 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
  • ❤ 7
  • 👍 1
More from @samarqand_live
  1. Oct 13, 2026Til — millat ko‘zgusi, ma’naviy boyligi va o‘zligimiz timsoli. Til bor ekan, millat barhay…
  2. Oct 13, 2026❗️Туркия ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаяпти Туркияда 1 ноябрд…
  3. Oct 13, 2026Таълим тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда? Фармонда таълим ва илм-фан соҳасидаги бир қа…
  4. Oct 13, 2026Масъулият кучаядими ёки бюрократия? Таълим, илм-фан ва тиббиёт бошқарувида янги давр. През…
  5. Oct 13, 2026🩺 Иш деб соғлиғингиздан айрилманг! Бир куни юрагингиз безовта қилса, қон босимингиз кўтар…
  6. Oct 13, 2026#Диққат Энди вилоятга 200 минг сўм билан самолётда учса бўлади. Ички рейслар учун чипта на…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →