❗️Туркия ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаяпти
Туркияда 1 ноябрдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади. 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга эса кириш ҳуқуқи сақлаб қолинади, аммо фақат махсус ҳимояланган режимда.
Шунингдек, эндиликда платформаларга ўсмирлар лентасига алгоритмик тавсиялар чиқариш (тўпланган маълумотлар асосида), уларнинг профилларини бошқа фойдаланувчиларга таклиф этиш ҳамда телефон контактларини юклаб олишга рухсат берилмайди.
Катталар учун шунчаки туғилган санани кўрсатиш етарли бўлмайди: 2027 йилнинг 31 мартига қадар улар ўз ёшларини "e-Devlet" давлат платформаси орқали тасдиқлашларига тўғри келади.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46135
3.63K
- 👍 3