Ўзбекистонликлар ўзлари билмаган ҳолда оламшумул миллий пиар қилиб қўйишибди!
Буни қаранг! Мотоциклда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётган чет эллик йўлда ўзбекларга дуч келяпти.
Бири нон беряпти, бири ширинлик, бири овқат… ҳатто пул беряпти!
Сайёҳ ҳам ҳайрон бўлиб, ҳаммасини видеога олибди. Кейин Инстаграмига қўйибди.
Қанча кўрилганини биласизми? 2 миллиондан ошиқ!
Энди дунёнинг турли жойларида одамлар Ўзбекистон, ўзбеклар, ўзбекларнинг меҳмондўстлиги ҳақида гапиряпти.
Энг қизиғи — буларнинг ҳеч бири олдиндан режалаштирилмаган.
Ҳеч ким: “Келинглар, Ўзбекистонни реклама қиламиз”, демаган.
Йўлдан ўтаётган одамни кўриб, “Овқат еб олинг, ука”, деб қўя қолишган.
Шу оддий “олинг, йўлда еб олинг” деган гап 2 миллионлик рекламага айланиб кетибди.
Баъзида ўзбекликнинг ўзи реклама экан-да!
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46129
3.67K
- ❤ 23
- 👍 16
- 👏 2