TGViewer
Rustam MIRVOHID ijodi Rustam MIRVOHID ijodi @rustam_mirvokhid · 801 subscribers
Post #1445 139
РУСТАМ МИРВОҲИДГА

Бу бозор дунёда кезиб саросар,
Не бир савдоларга бўлдик биз шоҳид.
Эгни бут, юраги абгордан абгор
Кимсаларни кўрдик, Рустам Мирвоҳид!

Қашқирлар чиқдилар қайраб тишини,
Бу жанг одамзотга азалий удум:
Юзида яшириб бор қилмишини,
Тулкилар келдилар ликиллатиб дум.

Йўл юрдик, тошларга кўрсатдик иззат,
Мўл юрдик, чашмалар сув тутди тахир.
Баъзан ёв юбориб синади қисмат,
Баъзида дўст билан сийлади тақдир.

Тиконлар ботдилар, айладик сукут,
Юракда ғалаён кўтарди бир дард.
Қуролимиз бўлди кўксимизда ўт
Ва малҳам боғлади гўзал шеърият!

🖋Фахриддин Ҳайит

П/с: Фахриддин ака, ҳаётий ва ижодий дўстлигимиз абадий бўлсин, барчамизга Устозларнинг шонли йўлларини берсин! Миннатдорман 🙏!

@Rustam_MIRVOKHID
  • 🔥 6
  • ❤ 4
  • 👏 2
More from @rustam_mirvokhid
  1. Sep 23, 2026«Тўйтепа» шаҳри — «Нурафшон», «Бўз» тумани — «Бўстон» бўлди. Шундай тарихий жой номларини…
  2. Sep 22, 2026🗣 Рустам Мирвоҳид, истеъдодли шоир ва заҳматкаш олим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси…
  3. Sep 11, 2026Сарғариш... Субҳидам оҳ урдим – гулим сарғайди, Япроғин ушладим – қўлим сарғайди. Қўлимдан…
  4. Sep 5, 2026Ўтган куни ўғлим Фотиҳ 6 ёшга тўлди. Ўша куни кутилмаганда савол берса денг: - Ада, ким ку…
  5. Aug 30, 2026ХУШ КЕЛИБСИЗ, ЎЗБЕКИСТОНГА 🇺🇿 🇮🇳! Ҳинд диёри — муаззам диёр, Дўстлик нури таралар жонг…
  6. Aug 26, 2026Абдуҳалил Маврулов, тарих фанлари доктори, профессор: Совет даврида - 74 йил ичида ҳар йил…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →