Сарғариш...
Субҳидам оҳ урдим – гулим сарғайди,
Япроғин ушладим – қўлим сарғайди.
Қўлимдан зум ўтмай баданга ўтди,
Оёқ теккиздиму йўлим сарғайди.
У йўлда кетяпман... чор-атроф сўлиб,
Мен каби киряпти хазон тусига.
Бу не бало бўлди, мен сабаб бўлиб
Олам юзландими бевақт кузига?!
Қайданам оҳ урдим баҳор чоғида...
2010 йил
© Рустам Мирвоҳид
@Rustam_MIRVOKHID
Post #1442
563

- ❤ 8
- 👍 8
- 🔥 2
- 🥰 1