🗣 Рустам Мирвоҳид, истеъдодли шоир ва заҳматкаш олим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Тошкент давлат шарқшунослик университети бўлим бошлиғи:
- Мана менинг қўлимда ҳозир бир жуда бир муҳташам бир китоб турибди. Лазиз Раҳматовнинг саъй-ҳаракатлари билан яратилган мана шунақанги ажойиб энциклопедия. Ушбу муҳташам китоб ҳақидаги фикрларимни билдирмоқчиман.
Бу дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакатларнинг тили, маданияти, санъати, урф-одати ва бошқа барча муҳим маълумотларини ўзида жамлаган ажойиб манбадир. Ирландия, Америка ёки Хитойга бормаган бўлсангиз ҳам, мана шу китоб орқали улар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўласиз.
Глобаллашув даврида билим ва уфқини кенгайтирмоқчи бўлган инсон учун бу улкан океан кабидир. Тиллабалиқча каби ўз кўлмагини дунё деб билувчилар адашади. Шу боис мазкур китобни барчаю барчага, хусусан, талабалар, устозлар, география ва саёҳатга қизиқувчиларга тавсия қиламан.
✈️ Kitobning bosma nashrini sotib olish uchun @Lazizbek11111 telegram manziliga murojaat qiling
KITOBXONLIK MADANIYATI TELEGRAM KANALI!
Post #1443
314