ХУШ КЕЛИБСИЗ, ЎЗБЕКИСТОНГА 🇺🇿 🇮🇳!
Ҳинд диёри — муаззам диёр,
Дўстлик нури таралар жонга.
Кўнгилларда уйғонсин баҳор,
Хуш келибсиз, Ўзбекистонга!
Ганди ўтган шонли йўллардан,
Дўстлик келар узоқ йиллардан.
Тошкент, Деҳли номи — дилларда,
Хуш келибсиз, Ўзбекистонга!
Ҳинд-у ўзбек — эрксевар эл бу,
Ўз тилига жонкуяр эл бу,
Бир-бирига бахт тилар эл бу,
Хуш келибсиз, Ўзбекистонга!
Жаноб Моди, Сизга эҳтиром,
Ташрифингиз бизларга илҳом.
Биродарлик бўлсин бардавом,
Хуш келибсиз, Ўзбекистонга!
💡Ғоя муаллифи: Гулчеҳра Рихсиева
✍ Рустам Мирвоҳид
✍ Ҳинд тилига Нилуфар Ходжева таржимаси
🎤 Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари
@Rustam_MIRVOKHID
Post #1440
941