#диний_маърифий_ҳаёт
🗣 Диний таълим муассасалари талабалари дуал таълим жараёнида
Тошкент ислом институти ҳамда «Кўкалдош» билим юрти битирувчилари назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида пойтахт масжидлари ва маҳаллаларига бириктирилди.
➡️ Батафсил: Тошкент ислом институти | «Кўкалдош»
🗣 Набавий мерос бўйича халқаро анжуман
10 дан ортиқ давлат олимлари иштирок этган SWAN X 2026 конференциясида Имом Термизий маркази вакили «Рисола ас-саҳоба» асаридаги ислоҳотчилик ғоялари мавзусида маъруза билан қатнашди.
➡️ Батафсил
🗣 «Вақф» фонди ва Индонезия ҳамкорлиги
Индонезия мустақиллигининг 81 йиллиги тадбирида Ўзбекистон ва Индонезиянинг вақф фондлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
➡️ Батафсил
🗣 Тошкент ислом институтида янги китоблар тақдимоти
“Ислом тарихи ва сийрат фани” ойлиги доирасида институт профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган янги илмий-маърифий асарларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
➡️ Батафсил
🗣 Туркиялик олимлар ташрифи
Анқара ижтимоий фанлар университети профессорлари марказда бўлиб, 226 нафар термизий аллома меросини ҳамкорликда тадқиқ этиш ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишга келишиб олдилар.
➡️ Батафсил
🗣 Диний таълим муассасаларида «Қуръони карим ва тажвид» курслари бошланди
Тошкент ислом институти (76-давра), «Кўкалдош» (76-давра) ҳамда «Хожа Бухорий» (75-давра) мадрасаларида ўқув курсларининг янги мавсуми очилиб, тингловчилар билан ташкилий учрашувлар ўтказилди.
➡️ Батафсил: Тошкент ислом институти | «Кўкалдош» | «Хожа Бухорий»
🗣 Қуръон курси битирувчиларига сертификатлар топширилди
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 3 ойлик «Қуръони карим ва тажвид» курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчилар тақдирланди.
➡️ Батафсил
#yangiliklar #dayjest
📝Баҳриддин Хушбоқов
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook









