📚 “ИСЛОМ ТАРИХИ ВА СИЙРАТ ФАНИ” ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом тарихи ва сийрат фани” ойлиги муносабати билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг “Сийрати Набавийя”, “Махдуми Аъзам Даҳбедий”, “Расулуллоҳни танидим” ва “Саҳобалардек бўлинг!” каби илмий-маърифий китоблари тақдимоти ўтказилди.
▪️ Тадбирнинг асосий мақсади ислом тарихи ва сийрат илмларига оид илмий-адабий асарларни кенг тарғиб қилиш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-ижодий фаолияти билан талабалар ва жамоатчиликни яқиндан таништириш ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантиришдан иборат бўлди. Тадбирни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири, Илмий ишлар ва фан бўйича маслаҳатчи Соатмурод домла Примов кириш сўзи билан очиб берди.
📖 “Ҳадис ва ислом тарихи фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, “Махдуми Аъзам Даҳбедий” китоби муаллифи Пўлатхон Каттаев алломанинг ҳаёти, илмий-маърифий мероси ҳамда китобнинг мазмуни ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг бош мутахассиси, Уламолар кенгаши аъзоси, “Сийрати Набавийя” китобининг илмий муҳаррири Саиджамол Юсуф мазкур асар ҳақида ўзининг муҳим фикр-мулоҳазаларини билдирди.
➡️ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), “Сийрати Набавийя” китобининг ақидавий масалалар бўйича маслаҳатчиси Абдулқодир Абдур Раҳим эса асарнинг ақидавий жиҳатларига тўхталиб, ушбу асар сийрат илмида муҳим манбалардан бири эканини таъкидлаб ўтди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, “Сийрати Набавийя”китоби таржимони Абдул Азим Саидаҳмедов асарнинг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти ва илмий аҳамияти ҳақида маълумот берди.
💬 Тадбир давомида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, “Расулуллоҳни танидим” ва “Саҳобалардек бўлинг!” китоблари муаллифи Раҳматуллоҳ Махсумхонов ҳам ўз асарларининг мазмун-моҳияти ва маърифий аҳамияти ҳақида тақдимот қилди. Тақдимот давомида ислом тарихи ва сийрат илмига оид китобларнинг илмий-маърифий аҳамияти, уларнинг ёш авлод маънавияти ва дунёқарашини шакллантиришдаги ўрни ҳақида фикр алмашилди.
📌 Мазкур тадбир “Ислом тарихи ва сийрат фани” ойлиги доирасида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-ижодий фаолиятини тарғиб этиш, талабаларни миллий ва диний-маърифий меросни чуқур ўрганишга ҳамда китоб мутолаасига рағбатлантиришга хизмат қилди.
🔗 Батафсил...
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram









