Никоҳ орқали иффатини сақлашга ҳаракат қилаётган, аммо бунга эриша олмаётган кишига ёрдам қўлини чўзиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг муқаддас бурчи бўлиб, кимдир сўзи билан, кимдир хизмати билан, кимдир молу дунёси билан унга ёрдам бермоғи керак. Бу иш жуда ҳам улуғ савобга молик бўлиб, мусулмонлар қадимдан бу борада бошқа халқлардан ажралиб турганлар. Улар оила қуришга уринмаганларни оила қуришга ундаганлар, оила қуриш ниятидагиларга қўлларидан келган ёрдамларини аямаганлар. Бу ишларни худди ушбу ҳадисга амал қилиб, адо этишган. Ҳозирги мусулмонлар ҳам бу борада ўз ихлос ва ғайратларини кўрсатишлари лозим.
«Бахтли оила». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Post #97332
1.62K