TGViewer
Channel Public Channel
Rasul Kusherbaev

Rasul Kusherbaev

@rasul_kushebaev

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
Subscribers
245
Photos
1.4K
Videos
561
Links
1.1K
Recent Posts 20 shown
Post #3368 255
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

👉 @rasul_kushebaev
Post #3367 433
❗️Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга 440 минг сўмгача жарима таклиф этилмоқда

Йўл ҳақини биринчи марта тўламаган йўловчига 220 минг сўм, такроран қоидабузарлик содир этилса, 440 минг сўмгача жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

📅 Шу билан бирга, 1 сентябрдан шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиши билан йўл ҳақини тўлаши ёки имтиёзини тасдиқлаши шарт бўлади.

Тўловни транспорт ёки ижтимоий карта, банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз воситалар орқали амалга ошириш мумкин.

📊 Маълумотларга кўра, йилнинг дастлабки 7 ойида 82 мингдан ортиқ йўловчи йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган. Улардан 2 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Ҳозирда жаримани ошириш бўйича таклифлар Қонунчилик палатасига киритилган.

👉 @rasul_kushebaev
  • 😱 1
Post #3366 418
Изоҳга ҳожат йўқ!

Ҳолат Москва шаҳрида рўй берган. Ҳайдовчи Марказий Осиёлик мусофир эканлиги айтилмоқда.

👉 @rasul_kushebaev
  • 😱 2
Post #3365 406
Россияда ўзбекистонликларни таҳқирлаш давом этмоқда

Кун.узга кўра Россиянинг Москва шаҳрида яна Ўзбекистон фуқаролари таҳқирланган.

Ҳолат қурилиш майдонларидан бирида рўй берган.

“Ўзбеклардан ташқари, қирғиз, тожиклар ҳам бор эди ва уларнинг ҳамма ҳужжатлари жойида, бироқ ҳеч ким буни сўрамай уларни таҳқирлади, чўккалаб юришга мажбур қилди” дея маълум қилган таҳририят билан гаплашган юртдошимиз.

☝️Бугунги Россия замонавий қонунлар устувор давлат эмас, у миллатчи, айирмачи, агрессор мамлакатга айланмоқда. Миллатчи мамлакатни эса буюк парчаланиш кутади.

👉 @rasul_kushebaev
  • 🤬 4
  • 😱 1
Post #3364 519
«Замонавий қароқчилик»

Давлат ҳисобидан қилиниши керак бўлган йўлак учун фуқаролар ва тадбиркорладан пул ундириш тўғрими?

👉 @rasul_kushebaev
  • 🤬 4
Post #3363 415
❗️Ўзбекистонликлар Францияда ойига 1650 евро маошли ишларга таклиф этилмоқда

Франциянинг Maine-et-Loire ва Rhône ҳудудларида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишлар учун ўзбекистонликлар танлов асосида ишга юборилади.

📌 Талаблар:
🔹 25–45 ёш;
🔹 француз тилини мулоқот даражасида билиш;
🔹 қишлоқ хўжалигида камида 3 йиллик тажриба;
🔹 судланмаган бўлиш.

💶 Ойлик маош — 1650 евро (қўлга тегадиган сумма).

Иш асосан мева-сабзавот ҳосилини йиғиб-териш билан боғлиқ бўлади.

🗓 Аризалар 20 июнга қадар қабул қилинади. Танлов иш берувчи вакиллари томонидан онлайн ўтказилади.

👉 @rasul_kushebaev
Post #3361 367
❗️Ўзбекистонликлар энг кўп кредитни уй хариди учун олаётгани маълум бўлди

2026 йил 1 май ҳолатига кўра, аҳолининг банклардан умумий қарздорлиги 230,8 трлн сўмга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,5 трлн сўмга кўп.

📊 Қарзларнинг энг катта қисми ипотека кредитларига тўғри келмоқда — 83,9 трлн сўм. Бир йил ичида ипотека қарзлари ҳажми 4,5 трлн сўмга ошган.

Шунингдек:
▪️ микроқарзлар — 50,1 трлн сўм;
▪️ микрокредитлар — 44,3 трлн сўм;
▪️ автокредитлар — 39,6 трлн сўм;
▪️ таълим кредитлари — 6,9 трлн сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг катта кредит қолдиғи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади — 68,8 трлн сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари қайд этилган.

👉 @rasul_kushebaev
  • 👏 2
Post #3360 373
❗️Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли адабиётшунос, ёзувчи, мунаққид ва таржимон Иброҳим Ғафуров вафот этди.

📚 Иброҳим Ғафуров ўзбек адабиёти, адабиётшунослиги ва таржимонлик соҳасидаги кўп йиллик самарали фаолияти билан кенг жамоатчилик ҳурматига сазовор бўлган эди.

У 1937 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.

Марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.

👉 @rasul_kushebaev
  • 😁 2
  • 😢 1
Post #3359 443
❗️Андижонда 35,1 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинган

Терговга кўра, бир гуруҳ шахслар 9 та МЧЖ орқали сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, гўёки 1,1 трлн сўмлик савдо амалга оширилганини кўрсатган.

Натижада 100 мингдан ортиқ фуқаро номига “Soliq Mobile” орқали кэшбек расмийлаштирилиб, бюджетнинг 35,1 млрд сўм маблағи талон-торож қилинган.

⚖️ Ҳолат юзасидан ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @rasul_kushebaev
  • 👍 1
Post #3358 407
❗️Ўзбекистонда сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди

Президент фармонига кўра, 1 июндан сув фонди ерларидан самарали фойдаланиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича янги механизмлар ишга тушди.

Энди сув ҳавзалари соҳилларида туристик зоналар, пляжлар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда сув объектларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш учун ерлар ижарага берилади.

Шунингдек, дарё ва каналларда сув оқимига тўсқинлик қилаётган ҳамда сув тошқини хавфини ошираётган қум-шағал материалларини қазиб олишга рухсат берилди.

Xукумат 2027 йилгача сув фонди ерларида 100 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш ва улар учун 220 млрд сўмлик қўшимча даромад манбаи яратишни режалаштирмоқда.

👉 @rasul_kushebaev
Post #3357 458
❗️Маркировкалашда енгиллик: агрегация босқичи кечиктирилади

Сув ва салқин ичимликлар учун рақамли маркировкалашнинг агрегациялаш босқичини кечиктириш таклиф қилинди.

Ушбу босқич тадбиркорлар орасида кўплаб норозиликларга сабаб бўлгани қайд этилган.

🔹 Шунингдек:
➖ ишлаб чиқарувчи ва импортчилар учун санкциялар енгиллаштирилади;
➖ савдо ва умумий овқатланиш соҳасида жарималар даромадга боғланмаган ҳолда, аниқ миқдорда белгиланади.

👉 @rasul_kushebaev
Post #3356 553
❗️Абдуқодир Ҳусанов ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Абдуқодир Ҳусанов «Manchester City» мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, март ойининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Ҳусанов ушбу соврин учун курашда жамоадошлари — Родри ва Жеремй Докуни ортда қолдириб, ғолибликни қўлга киритди.

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик ҳимоячи март ойи давомида ишончли ва фаол ўйини билан «Сити» мухлислари эътиборини қозонишда давом этмоқда.

👉 @rasul_kushebaev
  • 👍 3
Post #3355 477
❗️10 минг долларга “ҳукмни ўзгартирмоқчи” бўлган адвокат ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати тезкор тадбирида адвокат пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у фуқарога нисбатан тайинланган 2 йиллик қамоқ жазосини суддаги “танишлари” орқали енгилроқ жазога ўзгартириб бериш эвазига 10 минг доллар олган.

⚖️ Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

👉 @rasul_kushebaev
Post #3354 431
❗️Қирғизистонда юқори даражадаги коррупция иши

Шоирбек Ташиев — Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди.

У давлатга 4,1 млрд сом (47 млн доллар) зарар етказганликда айбланмоқда. Маълумотларга кўра, нефть битимларида коррупцион схемалардан фойдаланган.

🏛 ИИВ билдиришича, етказилган зарар тўлиқ қопланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаровнинг яқин сафдоши бўлган Қамчибек Ташиев 2026 йил 10 февраль куни лавозимидан озод этилган эди.

👉 @rasul_kushebaev
  • 👍 2
Post #3353 418
❗️15 турдаги маҳсулот хомашёсига импорт божлари бекор қилинади

Ўзбекистонда айрим маҳсулотлар учун хомашё импорт божлари нолга туширилади.

Бу қарор айрим товарларда тариф инверсияси (тайёр маҳсулотдан кўра хомашё қимматроқ тушиши) мавжудлиги сабаб қабул қилинди. Шунингдек, асосан мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган хомашёлар инобатга олинган.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев таъкидлашича:
“Агар сиз шоколад ишлаб чиқарувчи бўлсангиз, ингредиентни қаердан олишингиздан қатъи назар, божхона тарифи ноль бўлади.”

👉 @rasul_kushebaev
Post #3352 301
❗️“10 минг қадам пиёда” ташаббуси қайта тикланади

Аҳоли орасида экологик маданиятни ошириш мақсадида “10 минг қадам пиёда” ташаббуси қайта жорий этилади.

Шунингдек, мамлакатда “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ишга туширилади. Янги ўқув йилидан бошлаб 14 та ҳудудда “яшил техникумлар” очилиб, экологик соҳада кадрлар тайёрлаш кучайтирилади.

📊 Режага кўра, бу йўналишда ўқувчи ва талабалар сони 2028–2029 ўқув йилига келиб 10 минг нафарга етказилади.

👉 @rasul_kushebaev
Post #3351 481
❗️“Ҳожатбарор” солиқчи қўлга тушди

Тошкент вилояти Бўка тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори коррупцияда қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у фермер хўжалигининг 165,6 млн сўм солиқ қарзини тўлаш муддатини узайтириб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган.

🔎 ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирда у пулни ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

⚖️ Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.

👉 @rasul_kushebaev
Post #3350 343
❗️“Янгиҳаёт тумангаз” ходими 101 млн сўм билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиҳаёт тумангаз” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи 101 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у кафеда ўрнатилган газ ҳисоблагични юқори сиғимли ускунага алмаштириш ва техник шарт тайёрлаб бериш эвазига ушбу маблағни олган.

⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

👉 @rasul_kushebaev
  • 🤬 1
Post #3349 297
Ахмоқона топшириқ ортидан Тошкентда электромобиллар ҳаракати тўхташи мумкин

👉 @rasul_kushebaev
  • 👍 2
Older posts →

About this channel

How can I read @rasul_kushebaev without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Rasul Kusherbaev: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Rasul Kusherbaev have?
Rasul Kusherbaev (@rasul_kushebaev) has 245 subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Rasul Kusherbaev know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →